100 йиллик тарих ўзгарди: Австралия аҳолиси илк бор камайди

100 йиллик тарих ўзгарди: Австралия аҳолиси илк бор камайди

2020 йил баҳоридан пандемия сабабли чегаралари ёпиқ бўлган Aвстралияда Биринчи Жаҳон Урушидан бери илк бор аҳоли сонининг уч ой ичида пасайиши қайд этилди, дея маълум қилди мамлакат Статистика бюросининг демография бўйича директори Фил Браунинг. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald хабар берди.

2020 йилда мамлакат аҳолиси 4200 кишига камайиб, 25 693 059 кишига етди. 55 400 киши мамлакатни тарк этди, 20 600 киши чет элдан келди. Бунгача, охирги марта Биринчи Жаҳон уруши пайтида 1916 йилнинг сўнгги уч ойида аҳолининг камайиши кузатилган эди, деб ёзади The Sydney Morning Herald. Ўшанда қитъа аҳолиси 51,5 минг кишига камайган эди. Мутахассислар аҳолининг камайишини муҳожирлар оқимининг камайиши ва туғилиш даражасининг пастлиги билан изоҳламоқда.

2019 йил сентябрь ойида мигрантлар Aвстралия аҳолиси ўсишининг 63 фоизини ташкил этган; 2020 йил сентябрида бу кўрсаткич 39 фоиздан пастга тушди. Ҳали ҳам ёпиқ бўлган чегаралар муҳожирлар оқимининг янада камайиши хавфини туғдиради. KPMG бош иқтисодчиси Брендан Ринненинг сўзларига кўра, сўнгги 12 ой ичида Aвстралияга муҳожирларнинг соф оқими деярли 65 фоизга камайди. Туғилиш даражаси 2020 йилда 2,2 фоизга, яъни деярли 7000 кишига камайди.

Ўтган йили мамлакатда 299,5 минг бола туғилган. Бу сўнгги 11 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ва туғилишнинг 24 йил ичидаги энг катта пасайиши, дея ёзмоқда нашр. Мутахассислар туғилиш даражасининг пасайишини одамларнинг иқтисодиёт истиқболларига нисбатан ишончсизлиги билан изоҳламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!