100 йилдаги энг кучли ёмғир: Янги Зеландияда фавқулотда ҳолат эълон қилинди

100 йилдаги энг кучли ёмғир: Янги Зеландияда фавқулотда ҳолат эълон қилинди

Янги Зеландиянинг Кантербери вилояти ҳокимияти тошқин туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. "Stuff" порталига кўра, юзлаб одамлар эвакуация қилинган.

Сўнгги юз йил ичида минтақага энг кучли ёмғир ёғгани, дарёларда сув сатҳи кўтарилгани, йўллар ёпилгани, кўприклар вайрон бўлганлиги қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат соат 19:00 га қадар бекор қилинади. Бироқ, синоптиклар кучли ёмғирлар сешанба куни эрталабгача давом этиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Шу билан бирга, ёғингарчилик миқдори камайишни бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!