1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди
![1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди 1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди](/photos/news/hQLcLObEwggNZgu.jpeg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F-J.” МЧЖ масъул шахслари “Мармаробод” МФЙ ҳудудидаги “Бўшанг Ўрикзор” мармар конидан ҳеч қандай рухсатнома олмасдан 1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 235,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).