Одатда биз чет эл мультфильмларини мақтаб кўрамиз. Лекин бу сафар вазият бошқача: хорижликлар бизнинг маҳсулот тўғрисида гапирмоқда!
Туркиянинг кўп миллионли аудиторияга эга нуфузли «TRT Avaz» телеканали Ўзбекистоннинг илк тўлиқ метражли 3D анимацион фильми — «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» ҳақида махсус лавҳани эфирга узатди.
Бу нимани англатади? Бу — ўзбек анимацияси шунчаки маҳаллий даражада эмас, балки халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатга чиқаётганини англатади.
Азиз ота-оналар! Дунё ҳамжамияти қизиқиш билан кузатаётган, хорижда эътироф этилаётган миллий мультфильмимизни фарзандларингизга ҳам албатта кўрсатинг.
25 декабрь куни барча ишингизни четга суриб, оилангиз билан кинотеатрга боринг. Болаларингиз билан биргаликда завқланинг!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.