Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат АҚШдан 30–40–50 йилга мўлжалланган хавфсизлик кафолатларини олиш истагини билдирди. Бу ҳақда у Европага қайтиши чоғида ОАВ билан онлайн мулоқотда маълум қилди.
Зеленскийнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокараларда Украинага кучли хавфсизлик кафолатлари бериш масаласи муҳокама қилинган. Амалдаги ҳужжатларда 15 йиллик муддат назарда тутилган бўлиб, уни узайтириш имконияти мавжуд.
«Биз деярли 15 йилдан бери уруш ҳолатидамиз. Шу боис кафолатлар анча узоқ муддатли бўлишини истаймиз», — деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, Трамп 30–50 йиллик кафолатлар масаласини кўриб чиқишини айтган.
Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон январь ойи бошида Парижда Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича «қатъиятли давлатлар коалицияси» йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Зеленский ва Трамп тинчлик музокаралари доирасида Флоридада учрашган, суҳбатдан сўнг Трамп Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилишини билдирган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.