Янги йил арафасида қаҳратон қиш аксарият европаликларни қалин кийимлар ва шарфларга бурканишга мажбур қилган бир паллада, қитъанинг энг совуқ ўлкаларидан саналган Исландияда ёз ҳавоси кузатилди.
Исландия шарқидаги Сейдисфьордюрда маҳаллий мезонлар бўйича ҳақиқий жазирама қайд этилди — ҳарорат Целсий бўйича 19,8 даражага кўтарилди. Баккагердида ҳаво ҳарорати — 19,7 даража.
Бу Исландия учун декабр ойидаги янги рекорд. Олдингиси 2019 йил 2 декабрида қайд этилган, мамлакат жануби-шарқидаги Квискерярда 19,7 даража илиқ бўлганди.
Мамлакат метеохизмати ходими Биргир Эрн Хёскулдссон бу қиш мўъжизаси қандай юзага келганини тушунтирди. Исландия шарқидаги кучли юқори босимли ҳудуд оролга тропикдан келган нам ва ғайриоддий илиқ ҳавони йўналтирди. Кучли шамол туфайли тоғлар яқинида кучли пастга йўналган оқим ҳосил бўлди ва ҳудудни рекорд даражагача қиздирди.
Исландиянинг бошқа ҳудудларида шу кунлари кучли шамол эсиб, ёмғир шаррос қуйган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.