Бухоро вилоят ички ишлар бўлими, Жиноят қидирув бўлинмаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор маълумотлар асосида тадбир ўтказилган. Унда ҳовлисидаги иссиқхонасида 148 туп каннабис экиб, уни парваришлаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.
Маълум бўлишича, Бухоро туман, Роботиқалмоқ МФЙ, Бунёдкор қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Ш.нинг яшаш ҳовлиси холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширувлар давомида Ш.Ш.нинг ўз иссиқхонасида таъқиқланган гиёҳвандлик воситасини парваришлаб келаётгани фош бўлган. Экспертиза ушбу гиёҳвандлик воситаларининг марказий пояси ва илдизларига эга бўйи 3,7 смгача, поясининг диаметри 0,1 ммгача бўлган ўзига хос ўткир ҳидли, ҳўл, яъни қуритилмаган ҳолатдаги каннабис ўсимлиги эканини хулосалаган. Қонунга хилоф равишда экилиб, етиштирилаётган каннабис ўсимлиги 148 та тупдан иборат бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (Таъқиқланган экинларни етиштириш), 1-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши суд жараёни, Эронга қарши ҳужумлар фонида тўхтатилган эди, вақтинчалик сулҳ жорий этилгандан сўнг қайта бошланади
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.