Келажакдаги урушлар анъанавий қуроллар эмас, инсон онги ва қарор қабул қилиш қобилиятига қаратилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиядаги Брэдфорд университети олимлари огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар сўзларига кўра, бугун депрессия ёки посттравматик стресс синдромини (ПТСР) даволаш учун қўлланилаётган нейротехнологиялар эртага инсон иродасини босиш, хотираси, қўрқуви, уйқуси ва хулқ-атворини назорат қилиш воситасига айланиши мумкин. Бу турдаги таъсир воситалари шартли равишда «нейроқурол» деб аталмоқда.
Олимлар Майкл Кроули ва Малкольм Дандо янги китобида мияга таъсир қилиш бўйича тажрибалар илгари ҳам мавжуд бўлганини эслатади. Хусусан, ЦРУ ва СССР даврида ўтказилган махфий тадқиқотлар, шунингдек, 2002 йилда Москвадаги «Дубровка» театрида қўлланган фентанил асосидаги газ мисол қилиб келтирилади. Ўшанда гаровга олинган 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, ҳолбуки бу «чора-тадбир» сифатида изоҳланган эди.
Мутахассислар таъкидлашича, бугун нейроилм ва сунъий интеллект тараққиёти миянинг муайян зоналарига аниқ ва мақсадли таъсир ўтказиш имконини бераяпти. Халқаро ҳуқуқ эса бундай хавф-хатарларга тайёр эмас.
Олимлар нейроқуроллардан фойдаланиш эҳтимоли инсоният учун жиддий таҳдид эканини, бу соҳада халқаро назорат ва қонунчиликни зудлик билан ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидламоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.