Агар Россия фронт чизиғидан қўшинларини олиб чиқса, Украина ҳам шундай қилишга тайёр — Financial Times.
"Украина қўшинларни ўзаро олиб чиқиш шарти билан Донбассда демилитаризация қилинган зона яратишга тайёр, бироқ Москва томонидан бу тартибнинг эҳтимолий бузилиши юз берса, иттифоқчилардан ишончли хавфсизлик кафолатларини олишни талаб қилмоқда", дея ёзади нашр манбаларига таяниб.
Financial Times маълумотига кўра, Зеленский бу ҳақда Трамп билан учрашуви арафасида Европа етакчиларига айтган.
Шунингдек, Украина президенти ўз мамлакати Қуролли кучлари учун барқарор молиялаштиришни таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш, Украинада Европа ҳарбий иштирокини йўлга қўйиш ҳамда Запорижжя АЭСни халқаро назорат остига олишни истайди.
Нашр манбаларига кўра, Запорижжя АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси ўртасида тақсимланиши кўзда тутилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.