Сербия президенти мамлакатдаги намойишлар фонида 2026 йилда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди — ОАВ.
Сербия Миллий Ассамблеяси (Парламент) биноси олдида ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаган Александр Вучич намойишчиларнинг талабларини инобатга олишини билдирди.
Шу билан бирга, президент ҳукмрон коалиция навбатдан ташқари сайловларда ҳал қилувчи ғалабага эришишига ишонч билдирди. У яқинда беш муниципалитетда бўлиб ўтган сайловларда ўз партияси ғалаба қозонганини эслатди. Амалдаги парламентнинг ваколат муддати эса 2027 йил декабр ойида якунланиши керак.
2024 йил 1 ноябр куни Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида темир йўл вокзали биносининг кириш қисми устидаги бетон конструкциянинг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди. Кўплаб сербияликлар бу фалокатни “ҳукуматдаги коррупсия оқибати” деб ҳисоблашади. Мазкур ҳодиса мамлакат фуқароларининг ғазабини келтириб чиқарди ва Сербияни 13 йилдан бери бошқариб келаётган президент Александр Вучич давридаги энг жиддий сиёсий инқирозга сабаб бўлди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.