Владимир Путин ҳозирда ўз қўшинларининг муваффақиятларини шунчалик ижобий баҳоламоқдаки, амалда АҚШ, Украина ва Европа муҳокама қилаётган тинчлик режаси бўйича музокаралардан воз кечмоқда. У Киев сўнгги пайтларда ҳатто «демилитаризация қилинган зона» кўринишидаги ҳудудий ён беришларни ҳам мумкин деб атай бошлаганига қарамай, ўз мақсадларига эришмагунча жангovar ҳаракатларни давом эттириш билан таҳдид қилмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп, чамаси, кечга белгиланган Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув арафасида олимпияча хотиржамликни сақлаб қолмоқда. У ўзининг Мар-а-Лаго қароргоҳидан Палм-Бичдаги гольф майдонига йўл олди.
BILD таҳририяти фикрича, эҳтимол Трамп у ерда тўпланган хафсаласи пир бўлишини сўзма-сўз «уриб чиқаришни» истагандир. 2024 йилги президентлик сайловлари олдидан у бир неча бор, агар лавозимга сайланса, Украинадаги урушни бир неча кун ичида, ҳатто «бир куннинг ўзида» якунлашини айтган эди. Инаугурациядан буён деярли бир йил ўтди, аммо бу ҳалигача амалга ошмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.