27 декабрь куни Камбоджа ва Таиланд бош чегара қўмитасининг махсус йиғилишида эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув Камбоджанинг таслим бўлиши ёки ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан воз кечишини англатмайди.
Бу ҳақда Камбоджа бош вазири Хун Манет маълум қилган.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича ўзаро розилик тўғрисидаги қарор, деди у, “Камбоджа таслим бўлаётганини ёки тинчлик йўлида ҳудудий яхлитлигини қурбон қилишга тайёрлигини англатмайди” ёки бу мамлакат “ўз-ўзини мудофаа қилишга қодир эмас ёки ундан воз кечган” дегани эмас. Аксинча, бу қарор босим ва қийинчиликларга қарамай, мамлакатимиз тинч йўлдан боришга қарор қилганини, халқ ҳаёти ва фаровонлигини ўзининг энг олий ва энг муҳим устувор йўналиши сифатида қўйганини кўрсатади, деди Бош вазир.
Камбоджа “тинчлик ва тараққиёт”га устувор аҳамият қаратади, халқаро ҳуқуқ, шартномалар, конвенциялар ва Пномпен обуна бўлган битимлар, хусусан, БМТ Низоми ва АСЕАН Низоми асосида минтақавий ва глобал тартибни сақлашда доимий қўллаб-қувватлайди ва иштирок этади.
Камбоджа ва Таиланд аввалроқ ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.