Молдова ҳукумати Россияни Кишинёвдаги Россия фан ва маданият маркази - Россия уйи фаолият юритган ҳукуматлараро келишув денонсация қилингани ҳақида хабардор қилди.
Бу ҳақда Молдова ташқи ишлар вазири Михай Попшой журналистларга маълум қилди.
"Россия томони аллақачон хабардор қилинган ва бу ёзда, катта эҳтимол билан, июнь ойи охири ёки июль ойининг бошида, амалдаги келишув қоидалари тугаши билан, у узайтирилмайди, бу ҳужжатнинг қонуний амал қилиш муддати тугашини англатади. Бу муддатдан кейин марказ Молдова Республикасида фаолият юритиш учун қонуний асосга эга бўлмайди", деди Попшой.
Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, Россия томони ушбу қоидаларга риоя қилиши шарт.
Аввалроқ Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси Молдова Ташқи ишлар вазирлигидан ҳукуматлараро келишувни бекор қилиш нияти ҳақида нота олганини тасдиқлаган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.