NHK телеканалининг хабар беришича, ҳодиса Гунма префектурасидаги Минаками шаҳри яқинидаги автомагистралда содир бўлган. Бунга музлама (йўлнинг сирпанчиқ бўлиб қолиши) ва кучли қор ёғиши сабаб бўлган.
Ҳалокат икки юк машинасининг тўқнашуви билан бошланган, шундан сўнг автомобиллар ёниб кетган. Натижада икки киши ҳалок бўлган, яна 26 киши жароҳат олган.
Полиция икки кишининг ўлимини тасдиқлади, уларнинг жасадлари ёниб кетган машиналардан топилган (ҳалок бўлганлардан бири 77 ёшли аёл). Ярадорларнинг беш нафари оғир аҳволда.
Воқеа жума куни соат 19:30 атрофида Минаками шаҳрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 дан ортиқ транспорт воситаси ёниб кетган. Ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун ўт ўчирувчиларга тахминан етти ярим соат вақт керак бўлди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.