Қозоғистон Транспорт вазирлиги 2024 йилда Azerbaijan Airlines (АZAL) авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати бўйича терговнинг янги материалларини эълон қилди. Фожиа юз берганининг бир йиллиги муносабати билан жойлаштирилган оралиқ ҳисобот бир қатор экспертиза натижаларини ўз ичига олади.
Вазирлик эълон қилган маълумотларга кўра, комиссиянинг дастлабки хулосаларига биноан, ҳаво кемасидаги шикастланишлар жанговар каллакнинг зарба берувчи элементлари таъсири натижасида юзага келган бўлиши мумкин, бироқ уларнинг қайси томонга тегишли экани аниқланмаган.
Шунингдек, самолётдаги кислород баллонларида портлаш излари аниқланмаган. Кислород баллонининг портлаши ҳақидаги версия дастлабки тахминлардан бири бўлган.
2024 йил 25 декабрда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Россиянинг Грозний шаҳрига учаётган самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридюда ҳалокатга учраб, 38 киши ҳалок бўлганиди. Путин Озарбойжон самолёти билан содир бўлган воқеа учун Алиевдан узр сўраган ва лайнер “Украина дронлари ҳужуми сабабли қўлаганини” даъво қилган. Озарбойжон президенти эса ҳалокат учун жавобгарликни “Россия вакиллари”га юклади ва айбдорларни жазолашни талаб қилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.