Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлган Криштиану Роналду Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриш ниятида “Интер Майами” клубига ўз хизматларини таклиф қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Асосий мақсад — футболчилар фаолиятининг якуний босқичи бўлишига қарамай, барча даврларнинг энг кучли ҳужумкор дуэтларидан бирини шакллантириш.
Мабанинг хабар беришича, Криштиану Роналду Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриш учун Саудия Арабистонидаги кўп миллионли шартномасини сезиларли даражада қисқартиришга тайёр. Бу қарор унга АҚШда янги имкониятлар, жумладан реклама лойиҳалари, шунингдек, “Манчестер Юнайтед” афсонаси Девид Бекҳэм билан яқин ҳамкорлик қилиш йўлини очиши мумкин. Бундан ташқари, Роналду 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масаласини ҳам ҳисобга олаётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, хабар 28 декабрь куни — испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда Ҳазил кунида (1 апрелга ўхшаш сана) эълон қилинганини унутмаслик лозим. Шу сабабли мазкур маълумотнинг ишончлилиги савол остида қолмоқда.
Бироқ Роналду ва Мессининг бир жамоада тўп суриши ҳақидаги ғоя футбол жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотиб, оммавий ахборот воситаларида фаол муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси “Олтин тўп” совринини 8 бор қўлга киритиб, ўзига хос рекорд қайд этган. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳам айнан Криштиану Роналду ҳисобланади. “Ан-Насср” ҳужумчиси ушбу мукофотни 5 марта қўлга киритган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.