Ўзбекистон–Европа Иттифоқи: йилнинг энг муҳим беш ҳодисаси

Ўзбекистон–Европа Иттифоқи: йилнинг энг муҳим беш ҳодисаси

Европа Иттифоқи дунёнинг илм-фан, иқтисодиёт ва инновациялар тараққий этган ҳудудларидан бири экани сир эмас. 450 миллиондан зиёд нуфусга эга ЕИнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 19 триллион долларни ташкил этади. Поёнига етаётган 2025 йилда Ўзбекистон–ЕИ муносабатлари юксак даражага кўтарилди. ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, Самарқанд ва Брюсселда саммитлар бўлиб ўтди, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ЕИ билан музокаралари якунланди. Қуйида йил давомида рўй берган энг муҳим беш ҳодисага эътибор қаратамиз.

I. Илк саммит ва кўп миллиардлик сармоя

4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтди.

Тадбирда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарлари иштирок этди.

Машваратда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, “яшил” энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саммит доирасида Евроиттифоқ “Global Gateway” дастури бўйича 12 млрд евро ҳажмидаги инвестиция пакетини эълон қилди.

Ушбу сармоя пакети минтақа учун муҳим бўлган тўртта соҳага йўналтирилади: транспорт (3 млрд евро), камёб муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро) ҳамда сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).

Минтақа ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани кузатилмоқда. Сўнгги етти йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ўсиб, 54 миллиард еврони ташкил этди. Самарали ҳамкорлик платформалари ишга туширилди. Барча муҳим йўналишлар бўйича вазирлар йиғилишлари, форумлар ва саммитлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

“Биз ЕИ бозорига юқори сифатли, экологик тоза ва Европа стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни кўпроқ етказиб беришга тайёрмиз. Бугунги кунда самарали транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш аҳамияти ортиб бормоқда ва Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки “кўприк” эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши мумкин”, – деди президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити олдидан “Euronews”га берган интервьюсида.

II. Янги даврни бошлаб бераётган ҳужжат

24 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (EPCA – Enhanced Partnership and Cooperation Agreement) имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битим 1996 йилда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини эгаллайди.

Янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланиб, 2022 йил июль ойида якунланган. Ҳужжат 2022 йил 6 июль куни Брюссель шаҳрида парафирланган эди.

9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат битим икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамрайди.

“Самарқандда биз Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни чуқурлаштиришга ваъда бергандик. Бугун эса биз Ўзбекистон билан узоқ йиллик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаб ушбу ваъдани амалда бажармоқдамиз. Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида фуқароларимизнинг ўзаро манфаатлари учун биргаликда ишлашга асос яратади. Бу аллақачон мустаҳкам бўлган шерикликни янада мустаҳкамлаш онидир”, – деди Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен.

Президент Ш.Мирзиёев Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди. Учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Ўзбекистон стратегик хомашё ва минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор.

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Инфратузилма ва логистика, рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари ҳам устувор аҳамиятга эга.

III. Режадан – амалий натижага

26 ноябрь куни Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё учинчи иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Форумда икки минтақа раҳбарлари иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, стратегик инвестицияларни илгари суриш ва барқарор ўсишни рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

ЕИнинг “Глобал дарвоза” стратегияси доирасидаги йирик мақсадларни амалий натижаларга айлантириш учун асосий майдон бўлиб хизмат қилган анжуманда давлат молиясини ислоҳ қилиш, ресурсларни масъулиятли бошқариш, чегараларни бошқариш ҳамда минтақавий экологик тиклашни қўллаб-қувватловчи бир қатор йирик дастурлар имзоланди.

Форум давомида Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела DATA4CRM (геомаълумотларни бошқаришни такомиллаштириш), SECURE CRM (Марказий Осиёда хомашё қиймат занжирларини мустаҳкамлаш), GROW CRM (Марказий Осиёда муҳим хомашё фаолиятини кенгайтириш), Оролбўйи лойиҳаси, Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастури (BOMCA) ва Марказий Осиё гиёҳвандликка қарши дастури (CADAP) каби икки томонлама ва минтақавий келишувларни тақдим этди.

“2025 йил Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи “Глобал дарвоза” стратегияси доирасида биргаликда қанча натижа бера олишини яна бир бор исботлади. Биз имкониятлардан рақамли ўзаро обоғлиқлик, тоза энергия ва замонавий транспорт йўналишларида амалий натижаларга ўтмоқдамиз”, – деди ЕИнинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела.

IV. Ташрифлар, лойиҳалар

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь Тошкентда ЕИнинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон етакчиси еврокомиссарларни Тошкентда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” учинчи иқтисодий форуми ва Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форуми муваффақиятли ўтказилгани ҳамда якунда минтақавий миқёсдаги бир қатор янги қўшма лойиҳалар ишга туширилгани билан табриклади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ЕИнинг иккинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. GSP+ дастури товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада оширди 2024 йилда икки томонлама савдо ҳажми қарийб 4,8 миллиард еврога етди. Бу эса 2020 йилга нисбатан деярли икки баравар ўсишни англатади. Юртимизда Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди.

ЕИ комиссари Йозеф Сикела жорий йил март ойида ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Йил давомида ЕИ билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, Тошкентда Мигрантлар ресурс маркази очилди. “Protect: Ипак йўли ва Марказий Осиёдаги айрим мамлакатларда миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилишни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида очилган марказ минтақа бўйлаб меҳнат муҳожирларининг хавфсиз ва легал миграция хизматидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, одам савдоси таҳдидлари борасида хабардорликни оширишга хизмат қилади.

“Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги илк Мигрантлар ресурс марказини ташкил этишга кўмак кўрсатаётганидан мамнун. Бундай марказлар инсонларга миграция борасида муҳим қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни тақдим этишда алоҳида аҳамият касб этади”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.

Шунингдек, ЕИ томонидан молиялаштирилаётган давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа ишга туширилди.

Умумий қиймати 4,9 млн евролик лойиҳада БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги асосий ҳамкор ҳисобланади.

Ташкилотчиларга кўра, 2029 йил якунида лойиҳа доирасида 11 та бэк-офис муассасасининг функционал таҳлили ўтказилади, 1000 нафар давлат хизматчиси инклюзив ва фойдаланувчиларга йўналтирилган хизматлар кўрсатиш бўйича ўқитилади, камида 35 та давлат хизмати рақамли трансформация қилинади, мамлакат бўйлаб 34 та янги давлат хизматлари бурчаклари ташкил этилади.

V. Кинофестиваль ва ўзбекистонлик талабалар учун грант имконияти

Тошкент ва Брюссель муносабатларида маданий-гуманитар йўналиш ҳам алоҳида ўрин тутади.

6 ноябрь куни Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида Х Европа кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди.

2013 йилда ташкил этилганидан бери фестиваль Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинув, ижодий ҳамкорлик ва умумий қадриятлар руҳини ўзида мужассам этиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ЕИнинг 22 давлати киноусталари суратга олган 110 дан зиёд фильм Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудида намойиш этилди. Муҳим маданий тадбир 30 мингдан ортиқ томошабинни бирлаштирди.

Бу йил эса 7-9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябрь куни Термизда намойишлар бўлиб ўтди. Фестиваль дастурига Европанинг 12 мамлакатидан 12 та сара фильм киритилган.

Анъанага кўра, бир гуруҳ ўзбекистонлик иқтидорли талабалар ЕИнинг Erasmus Mundus қўшма магистрлик дастурига қабул қилинди. 2025 йилги танлов натижаларига мувофиқ ғолиб деб топилган талабаларнинг 9 нафари қизлар, 4 нафари йигитлардир.

Маълумот ўрнида: Erasmus Mundus – иқтидор эгаларининг таълим, касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурдир. Қўшма магистрлик таҳсили доирасида ўқув дастури, саёҳат харажатлари, суғурта, визани қўллаб-қувватлаш, ойлик стипендия ва бошқаларни ўз ичига олган грант тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Томаш Здеховский жорий йил апрель ойида юртимизга ташрифи чоғи ЕИ томонидан ўзбекистонлик талабалар учун ажратилган грант кўрсаткичи босқичма-босқич ошириб борилишини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.