Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун давлат бюджетига доир қонун лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжатда қатор иқтисодий кўрсаткичлар ўрин олган.
Қонун лойиҳасида келаси йили давлат ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга бюджетдан 6 трлн сўм ажратилиши белгиланган. Бунга айрим хизмат турлари нархи кўтарилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши харажатлари ҳам киради.
Келаси йилларда аҳоли реал даромадларини кўтариш учун давлат ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни йиллик инфляциядан юқори ошириб бориш режа қилинган. Прогнозларга қараганда, 2026-йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Вазирлик мамлакатда давлат ходимлари иш ҳақи 1 фоиз оширилса, бюджетдан қўшимча 1 трлн 697 млрд сўм ажратилиши кераклигини билдирди. Пенсия 1 фоиз кўтарилса, ортиқча 832 млрд сўм харажат қилиниши зарур.
Бюджет харажатларининг катта қисмини иш ҳақига тўловлар ташкил этади. Масалан, 2026-йилда иш ҳақи ва ижтимоий солиқ харажатлари учун давлат 172,8 трлн сўм ажратмоқчи. Бу 2025-йилги тасдиқланган режага нисбатан 18,5 трлн сўмга кўп. Келаси йилда ойликларга тўловлар давлат бюджети харажатларининг 42,9 фоизини ташкил этиши кутиляпти. Мазкур чиқимлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 8,7 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, 2026-йилда стипендияларга 2,2 трлн сўм тўланади. Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.