"ПСЖ" президенти Носир Ал-Ҳелайфий жамоа ярим ҳимоячиси Витинья трансфери масаласида муайян позицияни эгаллади ва "Реал" билан футболчини сотиш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмас, деб хабар беради Defensa Central.
Жамоанинг асосий ўйинчисидан ажралишни истамасликдан ташқари, Ал-Ҳелайфий ва Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ўртасидаги кескин муносабатлар ҳам муҳим омил ҳисобланади. Килиан Мбаппе атрофидаги турли эпизодлар, Суперлига масаласида "Реал" ва УEФА ўртасидаги зиддият икки раҳбар муносабатларига путур етказди.
Аввалроқ, матбуотда "Реал" Винисиус Жуниор жамоани тарк этган тақдирда, ярим ҳимоячини 100 млн еврога сотиб олишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида энг яхши ярим ҳимоячи деб топилган Витинья парижликлар билан 2029 йилгача мўлжалланган шартномага эга.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.