2025 йилда Европада Россияга нисбат берилган гибрид уруш амалиётлари сони 2024 йилга нисбатан камайди. Бироқ таҳлилчилар бу пасайиш стратегик танаффус ёки тактика ўзгариши бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
France 24 таҳлилига кўра, жосуслик, саботаж, киберҳужумлар, таъсир ўтказиш амалиётлари ва суиқасд уринишлари 2022 йилдан бери Европа давлатларида мунтазам кузатилиб келмоқда. 2024 йилда бундай ҳодисалар энг юқори чўққига чиққан, 2025 йилда эса қарийб икки баробарга камайган.
Мутахассислар буни бир неча омил билан изоҳлайди: Европа разведка хизматларининг самарадорлиги ошгани, Москва Украина бўйича мақсадларига музокаралар орқали эришишга уришаётгани ёки Кремль гибрид стратегияни қайта кўриб чиқаётгани.
Шу билан бирга, таҳлилчилар 2026 йилда хавф қайта ошиши мумкинлигини таъкидламоқда. Айниқса, Франция ва бошқа қатор Европа давлатларида сайловлар яқинлашаётгани фонида кенг кўламли таъсир операциялари ва провокациялар эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.
Экспертлар фикрича, Россиянинг кейинги қадамлари Украина бўйича АҚШ ва Москва ўртасидаги музокаралар натижасига ҳам боғлиқ бўлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.