"Мазкур қонун Россия иштирок этмаган, лекин бошқа давлатлар билан боғлиқ жиноий иш юритиш ваколатига эга бўлган суд қарорларига, шунингдек, халқаро суд органларига тегишли. Бунда суд органларининг ваколати Россия билан халқаро шартнома ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига асосланмаган бўлиши лозим", дея ёзмоқда нашр.
Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, янги қонун айниқса Халқаро жиноий суднинг қарорларига тааллуқли бўлади. Бошқа экспертлар эса, қонунда Украина урушига доир эҳтимолий махсус трибуналлар ҳам назарда тутилгани билдирган.
2022 йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.