Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ("Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда содир этилиши") билан жиноят иши тергов қилинмоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, 1986 йилда туғилган Шакиров Хайрулла Убайдуллаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Instagram, Telegram ҳамда YouTub ижтимоий тармоқларидаги “Xayrullo Shokirov” номли профил орқали ўзини йирик дистрибютор ва тадбиркор сифатида таништириб, гўёки чет элдан катта миқдорда анор шарбати ва салқин ичимликлар олиб кириб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо нуқталарига етказиб бериш ваколатига эга эканлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган. Фуқароларга дистрибюторлик орқали топган даромадидан катта фойизларни ваъда қилиб, алдаш йўли билан уларнинг ишончига кириб, жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган.
Мазкур жиноят иши бўйича Х.Шакиров гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз мазкур шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу ҳолатлар бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 71-206-40-99, 71-206-42-52 рақамларига ёки 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз жиноятни тўлиқ фош этиш ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.