Soliq qo‘mitasida joriy yilning 10 oyi, jumladan oktyabr yakuni natijalari va yilni muvaffaqiyatli yakunlashga qaratilgan kengaytirilgan hay’at yig‘ilishi o‘tkazildi.
Hay’at yig‘ilishida prezident maslahatchisining birinchi o‘rinbosari Timur Ishmetov, qo‘mita markaziy apparat tuzilma rahbarlari, hududiy davlat soliq boshqarma hamda inspeksiya (videokonferensaloqa orqali) boshliqlari ishtirok etdi.
Andijon, Namangan, Farg‘ona, Qashqadaryo, Samarqand,Toshkent viloyatlari hamda yirik soliq to‘lovchilarga xizmat ko‘rsatish hududiy soliq inspeksiyalarida to‘liq foydalanilmayotgan yo‘nalishlar aniq ko‘rsatib berildi.
Asosiy e’tibor quyidagi masalalarga qaratildi:
to‘lov intizomini mustahkamlash orqali soliq qarzini qisqartirish;
ortiqcha to‘lov summalarini hosil qilinishiga yo‘l qo‘ymaslik;
tashqi savdo operasiyalari bo‘yicha muddati o‘tgan debitor qarzdorlikka yo‘l qo‘ygan sub’ektlarga ko‘maklashish;
ogohlantirishlardan keyin ham kamchiliklarni takrorlashda davom etayotgan ayrim xavfdagi soliq to‘lovchilarga nisbatan manzilli soliq nazorati tadbirlarini samarali tashkil etish.
Zimmasiga yuklatilgan xizmat vazifalarini yetarli darajada bajarmagan, ish faoliyatida xato va kamchiliklarga yo‘l qo‘ygan 31 nafar xodimlarga intizomiy choralar qo‘llandi.
Shuningdek, samaradorlik ko‘rsatkichlarini baholash natijasiga ko‘ra, 14 nafar xodimning maxsus unvoni pasaytirilib, 12 nafar xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilindi.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон боксчилик фаолиятидан олдин ҳам, давомида ҳам Муҳаммад Алини ўзига қаҳрамон тутган ва у атиги 15 ёшида машҳур жангчига бир ваъда берганини маълум қилди.
АҚШ президентлигига сайловларда республикачи номзод Доналд Трамп кўпроқ овоз олади, аммо ғалаба унинг демократ рақиби Камала Харрисга насиб этади . Давлат Думаси депутати Анатолий Вассерман МК билан суҳбатда шундай баёнот берди .
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
2024 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги саммити ўтказилади. Мазкур саммитда Ўзбекистон фаол иштирок этиб, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида долзарб масалаларни илгари суришни мақсад қилган.
Россия махсус хизмати АҚШ ва Канадага учаётган самолётларда ёнғин ва портлаш келтириб чиқариш мақсадида махсус ёнувчи воситалар юборган, деб ёзди The Wall Street Journal (WSJ) нашри 4 ноябрь куни.
Тажрибасиз, яхши ўқитилмаган ва етарлича озиқланмаган КХДР қўшинлари Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россияга йўл олди, деб ёзади The Guardian.
Сеулда Шимолий Корея қўшинларининг Россияга Украина билан урушида ёрдам бериш учун юборилишидан хавотир ортиб бораётган бир пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррел Жанубий Корея расмийлари билан музокаралар ўтказди.
Япониянинг Тоҳоку Элеcтриc Поwэр оператори Мияги префектурасида 29-октабр куни қайта ишга туширилган Онагава атом электр станциясининг (АЭС) иккинчи энергия блокини тўхтатди. Бу ҳақда Кёдо агентлиги хабар берди .
Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор мактабларни ёпди ва фуқароларни ҳавонинг кучли ифлосланиши сабабли уйда қолишга чақирди, деб хабар беради Реутерс.
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида Левотоби вулқони отилди, деб хабар беради маҳаллий Детик портали Табиий офатлар миллий агентлиги маълумотларига таяниб.