Зоминдаги ёнғинни баратараф этишга 400 нафар ҳарбий хизматчи ва вертолётлар сафарбар этилди

Зоминдаги ёнғинни баратараф этишга 400 нафар ҳарбий хизматчи ва вертолётлар сафарбар этилди

Мудофаа вазирлиги бўлинмалари Зомин туманидаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда иштирок этди.

400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат хабарини олгандан сўнг, тезкорлик билан ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб келиб, вазифани бажаришга киришди.

Бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт авиацияси звеноси томонидан Зомин сув омборидан йигирма маротабадан ортиқ махсус восита ёрдамида сув олиниб, ҳаводан олов ўчоқларига 30 тоннадан зиёд сув ташланди.

Ҳозирги вақтда Мудофаа вазирлиги бўлинмалари ва вертолёт авиацияси мазкур ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!