Зеленский Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони генерал Содолни ишдан бўшатди

Зеленский Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони генерал Содолни ишдан бўшатди

Хабар қилинишича, унинг ўрнига бригада генерали Андрей Гнатов тайинланади.

24 июн куни “Азов” миллий гвардияси бригадаси бошлиғи Богдан Кротевич Юрий Содол устидан шикоят қилган эди. Кротевичнинг сўзларига кўра, у Украина Давлат тергов бюросига "ҳар қандай рус генералидан кўра кўпроқ украиналик ҳарбий хизматчиларни ўлдирган бир ҳарбий генералнинг" хатти-ҳаракатларини текширишга чақирувчи баёнот тақдим этган.

Кротевичнинг мурожаатида генералнинг исми тилга олинмаган, бироқ украин оммавий ахборот воситалари гап айнан Содолга тегишли эканлигини ёзган. Кротевичнинг таъкидлашича, генерал "вилоятлар ва ўнлаб шаҳарларнинг қўлдан чиқиши, минглаб аскарларнинг ҳалок бўлганлиги" учун айбдор.

Юрий Содол Валерий Залужний истеъфога чиққанидан ва Украина ҳарбий раҳбариятидаги ўзгаришлар амалга оширилганидан сўнг Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони этиб тайинланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!