Хитой олимлар учун 12 та ядровий тадқиқот объектига кириш имкониятини беради

Хитой олимлар учун 12 та ядровий тадқиқот объектига кириш имкониятини беради

Хитой глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча мамлакатлар олимлари ва ташкилотларига ўзининг 12 та ядровий тадқиқот объекти ва синов майдончаларига кириш имкониятини беради. Бу ҳақда душанба куни Венада Хитойнинг Атом энергияси бўйича миллий агентлиги /НААЭ/ раҳбари ўринбосари Лю Цзин маълум қилди, дея хабар беради Xinhua.

Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (МАГАТЭ) Бош конференциясининг йиллик сессияси доирасида бўлиб ўтган йиғилишда Лю Цзин юқорида тилга олинган объектлар қаторига Хитойнинг илғор тадқиқот реактори, янги авлод токамаки «Хуаньлю-3» ва «Бэйшань» ер ости тадқиқот лабораторияси киради.

Бу объектлар фаолияти фундаментал ядровий тадқиқотлар, изотоп ишлаб чиқариш, ядро муҳитини моделлаштириш, асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш, радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш каби соҳаларни қамраб олади.

“Очиқ ҳамкорлик, умумий ривожланиш” мавзусидаги учрашув ядро технологияларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида НААЭ томонидан ташкил этилди ва Хитойнинг МАГАТЭга қўшилишининг 40 йиллигига тўғри келди.

Хитой Миллий ядро корпорацияси /CNNC/ бошқаруви раиси Юй Цзяньфэн тадбирда CNNC МАГАТЭ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини айтди. У Хитойнинг ядровий тадқиқот объектларига йўл очиш бутун дунёда ядро технологиясини ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирди.

МАГАТЭ Бош директорининг ўринбосари Михаил Чудаков ХХРнинг атом энергетикасини ривожлантириш борасидаги муҳим ютуқларини юқори баҳолаб, МАГАТЭ ва НААЭ ўртасидаги узоқ йиллик ва самарали муносабатларни қайд этди.

М. Чудаков Хитойнинг ўз ядровий тадқиқот объектларига янада кўпроқ кириш имкониятини очиш ҳақидаги қарорини олқишлар экан, бу ҳаракат МАГАТЭнинг аъзо мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича техник салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!