Air France df Lufthansa авиакомпаниялари Тель-Авивга парвозларни “маҳаллий хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли” тўхтатганини эълон қилишди, бу бир кун аввал Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари томонидан фойдаланилган пейжерларнинг оммавий портлаши фонида амалга оширилмоқда.
Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Исроил ва Эронга парвозларни 19 сентябргача тўхтатди.
- Хавфсизлик ҳолатидаги қисқа муддатли ўзгаришлар туфайли Тель-Авив ва Теҳронга парвозлар зудлик билан 19 сентябргача тўхтатилди, — дейилади компания баёнотида.
Бу даврда Lufthansa Groupнинг барча авиакомпаниялари ((Eurowings, Swiss, Austrian Airlines, Brussels Airlines) ҳам Исроил ва Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтади.
- Lufthansa Group вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда ва яқин кунларда қўшимча баҳо беради. Йўловчилар кейинги кунга бепул брон қилишлари ёки чипта нархини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Йўловчиларимиз ва экипажимиз хавфсизлиги ҳар доим бизнинг устувор вазифамиздир, - деди Lufthansa.
Франциянинг Air France авиакомпанияси ҳам минтақадаги вазият кескинлашишидан қўрқиб, Тель-Авив ва Байрутга парвозларни пайшанба кунига қадар тўхтатди.
- Ишнинг қайта тикланиши вазиятни ҳар куни ўз жойида баҳолашга боғлиқ бўлади, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
Бу баёнотлар сешанба куни Ливанда пейжерлар портлаши, сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган ва тўрт минг киши яраланганидан кейин қилинган.
Ливанда бир кун олдин «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати аъзолари томонидан фойдаланиладиган пейжерларда катта портлаш содир бўлди.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни пейжерлар портлаши оқибатида тўққиз киши, жумладан бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди. 2800 га яқин одам, жумладан 200 нафари оғир тан жароҳати олди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.