Эркак 13 минг доллар эвазига Украинани автомобиль юкхонасида ноқонуний равишда тарк этишга уринди

Эркак 13 минг доллар эвазига Украинани автомобиль юкхонасида ноқонуний равишда тарк этишга уринди

Эркак 13 минг доллар эвазига автомобиль юкхонасига яшириниб, Украинани ноқонуний равишда тарк этишга уринган. Бу ҳақда Украинанинг УНИАН нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, чегара яқинидаги полиция постларидан бирида чегарачилар машинани тўхтатган. Ҳайдовчининг тушунтиришича, у дўсти ва қиз дўстини энг яқин шаҳарга олиб кетаётган эди. Бироқ юкхонадан ноқонуний йўловчи топилган.

Маълум бўлишича, ташувчи эркакни нафақат чегарага олиб бориш, балки Руминия чегарасига йўл топишга ёрдам бериш ваъдаси учун 13 минг доллар олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!