Ливан Исролининг Шимолий қисмига ҳужум қилди

Ливан Исролининг Шимолий қисмига ҳужум қилди

Исроилнинг бир қатор шимолий ҳудудлари яна Ливан жанубидан ўққа тутилди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати (ЦАХАЛ) маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, 20 га яқин снарядлар Юқори Жалила томон отилган, уларнинг бир нечтаси тутиб олинган. Снарядлардан бири Тел Хай қишлоғи яқинига тушган. Снаряд тушган жойда ёнғин бошланган, уни ўчириш учун ўт ўчирувчилар етиб келган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Бундан ташқари, кун давомида Ливандан Исроил шимолидаги Хермон тоғи томон 10 га яқин снарядлар отилди. Улар аҳоли яшамайдиган ҳудудга қулаган, қурбонлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!