Францияда давлат бюджети тақчиллиги ниҳоятда оғир аҳволда

Францияда давлат бюджети тақчиллиги ниҳоятда оғир аҳволда

Францияда давлат бюджети тақчиллиги туфайли вазият оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда Франция бош вазири Мишель Барнье айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Frans Press.

“Мамлакатдаги вазият жуда жиддий, унинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш учун мен ҳукуматдан тўлиқ маълумот сўрадим. Мавжуд вазият ҳар хил баёнотлар беришни эмас, амалий чоралар кўришни талаб қилади. Масъулият талаб этилади”, деди Барнье.

Бош вазирнинг айтишича, унинг мақсади иқтисодий ўсиш йўлига қайтиш ва французларнинг турмуш даражасини яхшилашдан иборат. Шу билан бирга, Parisien нашри хабар беришича, бош вазир мамлакатда солиқларни ошириш, жумладан, бойлик солиғини жорий этиш имкониятларини ҳам ўрганмоқда.

Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда бюджет тақчиллиги 5,1 эмас, 5,6 фоизни ташкил қилиши мумкин. Тежамкорлик чораларини кўриш ва эълон қилинган 5,1 фоизни сақлаб қолиш учун яна 16 миллиард евро топиш керак бўлади.

Июль ойида молия вазири Брюно Лё Мэр Франция 2024 йилда бюджет тақчиллигини шу даражада ушлаб туриш учун 25 миллиард евро тежаши кераклигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!