Япония компанияси Ливандаги рацияларнинг портлаши ҳақидаги маълумотларни текширмоқда

Япония компанияси Ливандаги рацияларнинг портлаши ҳақидаги маълумотларни текширмоқда

Япониянинг Icom корпорацияси ўзи ишлаб чиқарадиган рациялар Ливанда киберҳужум содир бўлганидан кейин портлагани ҳақидаги маълумотларни текширмоқда.

Бу ҳақда компания ўз сайтида маълум қилган.

"Ливанда компаниямиз логотипи туширилган рациялар портлаб кетгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Ҳозирда ҳодисанинг сабабларини ўрганмоқдамиз", - дейилади хабарда.

Icom аудит натижаларига кўра қўшимча маълумот беришга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!