Ливандаги такрорий портлашлар қурбонлари сони 9 тага етди

Ливандаги такрорий портлашлар қурбонлари сони 9 тага етди

Ливанда портатив алоқа қурилмалари яна портлади, натижада 9 киши ҳалок бўлди, 300 киши яраланди.

Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

Шунингдек, Ливан ОАВлари бу сафар пейжерлар эмас, ноутбуклар, мобил телефонлар ва автомобиллар учун мусиқа асбоблари портлагани ҳақида ёзишган. Портлашлар уйлар ва уяли телефон дўконларида ҳам содир бўлади, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ҳизбуллоҳ ҳаракати етакчиларидан бирининг ўғли ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливанда пейжер портлашлари оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 4 минг киши жароҳатланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!