Арманистонда давлат тўнтаришига уриниш юз берди

Арманистонда давлат тўнтаришига уриниш юз берди

Арманистон Тергов қўмитаси ҳукуматни ағдаришга қаратилган фитна топилганини эълон қилди. Айтилишича, гумонланувчилар Россияда тайёргарликдан ўтган.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олганини эълон қилди. Мамлакат Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, фитнада Арманистоннинг беш фуқароси, икки собиқ Қорабоғлик ва номаълум шахслар иштирок этган.

Терговнинг иддао қилишича, фитначилар Арманистон фуқаролари ва Қорабоғ аҳолисини Россияда ҳарбий тайёргарликдан ўтганликлари учун ойига 220 минг рубль тўлаб беришни ваъда қилиб, ёллаган. Рўйхатга олинганлар Ростов-Дон шаҳрида синовдан ўтказилди, шундан сўнг улар жанговар тайёргарлик учун Арбат ҳарбий базасига юборилди.

«Уларга машғулотлардан мақсад Арманистон Республикасига қайтиш ва амалдаги ҳукуматни ағдариш экани айтилди», — дейилади Тергов қўмитаси баёнотида.

Ҳозирда 3 нафар гумонланувчи қўлга олинди, тўрт нафари қидирувга берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!