Норвегиянинг Йўл ҳаракати бўйича ахборот кенгаши (OFV, Opplysningsrådet for veitrafikken) маълумотларига кўра, мамлакатда электромобиллар сони биринчи марта бензинли автомобиллар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатда жами 2,8 миллион енгил автомобиль рўйхатдан ўтган. Шундан 754 303 таси электромобиллар, 753 905 таси эса бензинли автомобиллардир. Гибрид автомобиллар 366 мингга яқин, яна миллионга яқин дизель двигателли автомобиллар, аммо уларнинг сони камайиб бормоқда, деб таъкидлайди ташкилот.
«Бу — тарихий воқеа. Ўн йил олдин бундай муҳим воқеа содир бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Енгил автомобиллар паркини электрлаштириш жадал суръатлар билан кечмоқда ва Норвегия енгил автомобиллар паркида электромобиллар устунлик қиладиган дунёдаги биринчи давлат бўлиш учун тезкор қадамлар ташламоқда», — деди OFV директори Ойвинд Сольберг Торсен.
Унинг прогнозларига кўра, 2026 йилга бориб мамлакатда электромобиллар сони ҳам дизелли автомобиллар сонидан ошиб кетади. 2024 йил август ойида Норвегияда сотилган 11 114 та автомобилнинг қарийб 94 фоизи электромобиль бўлган.
Норвегия ҳукумати ташаббуслари туфайли электромобилларга ўтиш жадал кечмоқда. Бунга сотув ва чиқинди солиқларидан озод қилиш, автотураргоҳ тўловларини камайтириш ва электромобиллар учун автобус йўлакларидан фойдаланишга рухсат бериш киради.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари 7 октябрдан бери Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 42 344 киши ҳалок бўлганини, яна 99 013 киши жароҳат олганини тасдиқлади.
Душанба куни Афғонистоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини эълон қилди.
2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампга суиқасд уюштиришга урингани учун ҳибсга олинган шахс сиёсатчига зарар етказишни ният қилмаган бўлиши мумкин, деб тан олди америкалик сиёсатшунос Малек Дудаков Лента.ру билан суҳбатда. Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари аввалги суиқасдлардан кейин Трампни ҳимоя қилишда ҳушёрликни ошира бошлаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари 1978 йилдан бери Ливанда жойлашган, аммо бугунги кунда улар Исроил томонидан таҳдид қилинмоқда.