Шомуродов ўйнаётган "Рома"га янги бош мураббий тайинланди

Шомуродов ўйнаётган "Рома"га янги бош мураббий тайинланди

Иван Юрич расман "Рома"ни бошқаришга киришди. Мутахассис тайинлангани ҳақида А Серия клуби матбуот хизмати маълум қилди. 49 ёшли хорватиялик мураббий бир йил муддатга шартнома имзолади.

Агар Юрич келаси мавсумда "Рома"ни Чемпионлар лигасига олиб чиқа олса, шартнома автоматик равишда узайтирилиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Юрич мавсум бошида ёмон натижалар қайд этгани учун Даниэле де Росси ўрнига келганди. Юрич мураббийлик фаолиятининг аввалида "Торино", "Женоа", “Верона”, “Кротоне” ва бошқа жамоаларда ҳам ишлаган.

Қарийб 15 йил давом этган мураббийлик фаолияти давомида Юрич Италияни ҳеч қачон тарк этмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!