Украина президенти Владимир Зеленский Киев Россия билан урушда ғалаба қозониш режаси устида ишлашни якунлаганини айтди.
Аввалроқ у бундай ҳужжат «90 фоиз тайёр» ва тез орада иттифоқчиларга топширилиши ҳақида хабар берган эди.
«Бизнинг ғалаба режамиз аллақачон тўлиқ тайёрланган, барча нуқталар, барча асосий урғулар, режага тафсилотлар билан зарур қўшимчалар аниқланган. Ҳаммаси ишлаб чиқилган. Ҳозир энг муҳими – амалга оширишдаги қатъият», — деди Зеленский кечки нутқида.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтю Миллер шу ҳафта АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга Украинанинг Россияга урушни тугатиш учун босим ўтказиш режасининг элементлари ҳақида маълумот берилганини айтди.
Август ойида Зеленский Украина режасида дипломатик ва иқтисодий жабҳада қўшимча қадамлар, жумладан, Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлаш учун кучли пакет ҳам борлигини айтди.
Чоршанба кунги мурожаатида Зеленский, шунингдек, унинг режаси можарони ҳеч қандай шаклда музлатишни назарда тутмаслигини таъкидлади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.