Ўзбекистон делегацияси IV Евроосиё аёллар форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси IV Евроосиё аёллар форумида иштирок этмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Хотин-қизлар ишончни мустаҳкамлаш ва глобал ҳамкорлик учун” мавзусида тўртинчи Евроосиё аёллар форуми ўз ишини бошлади.

Унда энг фаол, етакчи хотин-қизларни бирлаштирган мазкур форумда 126 давлат парламентлари раислари, ҳукумат раҳбарлари ва 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари, бизнес, фан, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳалар намоёндалари бўлган 1,5 мингдан зиёд делегат иштирок этмоқда.

Форум ишида Ўзбекистондан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегацияси ҳам қатнашмоқда.

Форум доирасида Сенат раисининг қатор давлатларнинг парламент раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!