Ёқилғи бакида дори воситаларини олиб келаётган автомобиллар ушланди

Ёқилғи бакида дори воситаларини олиб келаётган автомобиллар ушланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона ходимлари ДХХ чегара хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали қўшни давлатдан Ўзбекистонга ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида автомашинага товар-моддий бойликлари яширилгани аниқланиб, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашина орқа ўриндиғи остидаги ёқилғи бакининг ичига хорижда ишлаб чиқарилган дастлабки қиймати 26,4 млн. сўмлик 132 дона дори воситалари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланди.


Ушбу постда аниқланган яна бир шунга ўхшаш ҳолатда ҳам фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг ҳам орқа ўриндиғи остидаги ёқилғи баки ичига дастлабки қиймати 21,6 млн. сўмлик 108 дона дори воситалари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланди.


Ўтказилган божхона кўриги натижасида автотранспорт воситаларида божхона назоратидан яширилган 48 млн. сўмлик 240 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.


Ушбу дори воситаларининг сифати ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Амалдаги қонунчиликка кўра дори воситаларини импорт қилиш, сақлаш ҳамда ташишда сифати ва бут сақланиши таъминланадиган шароитларда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.


Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!