Японияда мамлакатдаги илк водород поезди синовдан ўтказилди

Японияда мамлакатдаги илк водород поезди синовдан ўтказилди

Япониянинг энг йирик темир йўл компанияси март ойида водород ёнилғи поездини синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Икки вагонли Hybari поездини ишлаб чиқиш учун тахминан 35 млн доллар сарфланган. Поезд водородни бир марта тўлдиришда 100 км/соат максимал тезликда 140 километр масофани босиб ўта олиши маълум қилинди.

Япония ҳукумати 2050 йилга келиб водороддан фойдаланиш ҳажмини 20 млн тоннага оширишни мақсад қилган. Бир нечта энергетика компаниялари водород нархини пасайтириш учун етказиб бериш занжирларини қуришга ҳаракат қилмоқда. Германия 2018 йилдаёқ Alstom SA томонидан қурилган дунёдаги биринчи водород поездини ишга туширган эди. Siemens AG ва Deutsche Bahn AG янги минтақавий поездлар ва махсус ёнилғи қуйиш шохобчаларини ишлаб чиқаётгани айтилди. Компаниялар уларни 2024 йилда синовдан ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!