Ғазода сўнги бир сутка ичида 66 нафар фаластинлик Исроил томонидан ўлдирилди

Ғазода сўнги бир сутка ичида 66 нафар фаластинлик Исроил томонидан ўлдирилди

Исроил кучларининг Ғазо секторига уюштирган қирғини натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 34 500 нафарга яқинлашмоқда.

Бу рақамлар Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган.

«Исроилнинг тажовузи натижасида 7 октабрдан буён 34 454 киши шаҳид бўлди, яна 77 575 киши жароҳат олди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги суткада ҳудудда 66 киши ҳалок бўлган, 138 киши жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!