"ПСЖ" бу мавсум квадрупл амалга ошириши мумкин

"ПСЖ" бу мавсум квадрупл амалга ошириши мумкин

"ПСЖ" бу мавсумда тўртта турнирда ғалаба қозониш имкониятига эга.

Бугун Париж клуби муддатидан аввал Франция чемпионига айланди. Йил бошида жамоа “Тулуза”ни мағлуб этиб (2:0) Франция Суперкубогини қўлга киритганди.

Айни дамда Парижда биринчи мавсум ишлаётган Луис Энрике жамоаси Чемпионлар лигаси ва Франция кубогини ютиш имкониятини сақлаб қолган. "ПСЖ" Чемпионлар лигаси ярим финалида Дортмунднинг "Боруссия"си билан, кубок финалида эса "Лион" билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳеч бир француз клуби квадрупл қила олмаган. "ПСЖ" 2019/2020 йилги мавсумда бу муваффақиятга яқинлашганди, ўшанда Томас Тухель бошчилигида Лига 1 чемпиони бўлди, Франция кубоги ва Франция Лига кубогини қўлга киритди, аммо Чемпионлар Лигаси финалида "Бавария"ни мағлуб эта олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!