Украина уруш сабабли инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан вақтинча чиқади

Украина уруш сабабли инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан вақтинча чиқади

Киев Европа Кенгашига ҳарбий ҳолат сабабли мамлакатда ҳужжатнинг айрим бандларини қисман тўхтатиб туриш бўйича ариза топширди.

Уруш пайтида Украина Конвенциянинг қуйидаги қоидаларидан воз кечишни режалаштирмоқда: уй-жой дахлсизлиги; ёзишмалар, телефон суҳбатлари ва бошқа ёзишмаларнинг махфийлиги; шахсий ва оилавий ҳаётга аралашмаслик; ҳаракатланиш эркинлиги ва яшаш жойини эркин танлаш; фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи; фикр ва эътиқодни эркин ифода этиш ҳуқуқи; ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш ҳуқуқи; йиғилишлар, митинглар ва иш ташлашлар ўтказиш ҳуқуқи; ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи.

Россия босқини бошланганлиги туфайли Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилинган ва умумий сафарбарлик эълон қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!