"Барселона" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда

Хави "Барселона"да қолишини эълон қилганидан кейин жамоани айрим катта номлар тарк этиши мумкин ва улар орасида Рональд Араухо ҳам бор. 2018 йилдан бери каталонияликлар сафида тўп тепиб келаётган ҳимоячига қизиқиш билдираётган клублар етарлича.

Инсайдер Маттео Моретто хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" уругвайлик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу трансфер арзонга тушмаслигини "қизил иблислар" яхши билади. Шу билан бирга, "Бавария" ҳам узоқ вақтдан бери Араухони кузатиб келяпти. Мюнхен клуби ёзда катта таклиф билан чиқиши ҳам мумкин.

Аммо "Барселона" Рональдни аниқ сотувга қўйгани йўқ. Сабаби, клуб ўз юлдузларини олиб қолишни истайди, лекин молиявий ҳолат бунга йўл қўймаяпти. Испания гранди ўз мавқейини қайтариш учун ҳаракатда. Шундай экан бу ёзда Лапорта камида битта катта трансферни амалга оширмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!