“Қумдаги излар”: Самарқандда Орол денгизига бағишланган кўргазма очилди

“Қумдаги излар”: Самарқандда Орол денгизига бағишланган кўргазма очилди

28 апрел куни “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети қошидаги “Арт Резиденсия”да “Қумдаги излар” номли кўргазма очилди. Ушбу кўргазма Орол денгизига бағишланган.

Маълумот учун, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида Латвия, Грузия, Миср, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Буюк Британиядан келган ҳамда маҳаллий рассомлар Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқда бўлишди. Сафар давомида улар Орол денгизи ҳудудидаги кўрган-кечирганларини суратларга муҳрлашди.

Кўргазмада ана шу рассомларнинг турли жанрлардаги 30 га яқин суратлари ўрин олган. Шунингдек, “Арт Резиденсия” биноси ҳовлисида Жанубий Кореялик рассом Квеон Джеонгчан томонидан чизилган бир пайтлар Орол денгизида яшаган акула ва тириклик дунёси суратини ҳам кўриш мумкин.
Кўргазма июл ойигача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!