Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади.

Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари:

артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши);
юрак ишемик касаллиги;
томирлар атеросклерози.

Юрак-қон томир хасталикларини назорат қилишнинг мумкин ва мумкин бўлмаган хавф омиллари мавжуд.

Бошқариладиган хавф омиллари:

ортиқча тана вазни;
паст жисмоний фаоллик;
алкоголь истеъмол қилиш ва тамаки чекиш;
нотўғри овқатланиш;
юқори қон босими;
қандли диабет;
стресс ҳолатлари.

Назорат қилиб бўлмайдиган хавф омиллари:

ёш;
наслий мойиллик;
жинс.

Соғлом юракнинг 8 та асосий қоидаси:

қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши;
тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик;
қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши;
3 километр пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқалик жисмоний фаоллик билан шуғулланиш;
туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш;
ҳар куни 300-500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш;
семизлик ва қандли диабетнинг 2-туридан сақланиш;
стресслардан узоқ бўлиш.

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!