Халқаро Жиноий Суд юқори мартабали исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш учун ордер бермоқчи

Халқаро Жиноий Суд юқори мартабали исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш учун ордер бермоқчи

Тhe New York Times'га кўра, Халқаро Жиноий Суд Ғазо секторидаги ҳарбий босқинлар туфайли юқори мартабали исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш учун ордер беришни режалаштирмоқда.

Газета бу ҳақда Исроил ва бошқа давлат расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг фикрича, бир қатор юқори мартабали исроиллик амалдорларни, жумладан, мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш бўйича ордер берилиши мумкин.

"Исроил расмийлари Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилганликда, шунингдек, ҲАМАС билан урушда Ғазо аҳолисига нисбатан ўта кескин ва шафқатсиз ҳаракат қилганликда айбланиши мумкин", деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!