“Сурхон” давлат қўриқхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан онасидан ажралиб қолган морхўр боласининг ҳаёти сақлаб қолинди

“Сурхон” давлат қўриқхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан  онасидан ажралиб қолган морхўр боласининг ҳаёти сақлаб қолинди

Куни кеча Кўҳитанг тоғ тизмаларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида туғилганига тахминан икки уч кун бўлган Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган Морхўр боласи онасидан ажралиб қолади.

“Сурхон” давлат қўриқхонаси “Қизилолма” бўлимида назорат ишларини олиб бораётган Абдулалиев Тоғаймурод морхўр боласини сойда ночор аҳволда кўриб қолиб, биринчи ёрдамни кўрсатади. Морхўр боласини ҳаётини сақлаб қолади.

Ушбу морхўр боласи бугун ветеринар кўригидан ўтказилиб, соғлом ҳолатда, барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига парвариш қилиш учун топширилди.

Бу ҳақида Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!