Харидорлар Soliq мобил иловаси орқали маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин

Харидорлар Soliq мобил иловаси орқали маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин

Маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш мақсадида Республикамизда 2021 йилдан бошлаб товарлар босқичма-босқич рақамли маркировкаланмоқда.

Бугунги кунда қуйидаги маҳсулотлар рақамли маркировкаланган ҳолда сотилиши лозим:
👉тамаки ва алкогол маҳсулотлари;
👉пиво;
👉маиший техника;
👉дори воситалари ва тиббий буюмлар.

Ушбу маҳсулотларни харид қилишда маркировкаланганига алоҳида эътибор беринг ва уни Soliq мобил иловаси орқали текширишни унутманг. Бу қалбаки ва сифациз товарларга алданиб қолишингизни олдини олади.

Маркировкани текшириш учун Солиқ мобил иловасининг "Умумий хизматлар" бўлимидан "Маркировкани текшириш" танланади. Очилган ойна пастки қисмидан "Датаматрихни сканерлаш" тугмаси босилади ва камера маҳсулотдаги маркировка кодига йўналтирилади.

Агар маркировка коди ҳақиқий бўлса:

🔸"Код ҳақиқий" ёзуви;
🔸Маҳсулот номи;
🔸Маҳсулот ҳолати (ишлаб чиқарилгани, сотувдалиги ёки сотилганлиги);
🔸Қайси корхона томонидан қачон ишлаб чиқарилгани;
🔸Улгуржи савдо корхонаси қачон сотиб олгани;
🔸истеъмолчига қайси корхона томонидан қачон сотилгани тоғрисидаги маълумотлар экранда пайдо бўлади.

📝"Маҳсулот тавсифи" бўлими орқали товар ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.
❌"Код ҳақиқий эмас" ёзуви маркировканинг сохталигини билдиради.

Юқоридаги маҳсулотларда маркировка мавжуд бўлмаса ёки сохта маркировкаланган бўлса Солиқ мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" бўлими орқали мурожаат қолдиринг.

❗️Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субектлари штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан (2Д-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) фойдаланиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!