Украина армиясидаги ваҳима ва тартибсизликлар фонида Кулеба Ғарбдан Киевнинг ғалабасига ишонишни сўради

Украина армиясидаги ваҳима ва тартибсизликлар фонида Кулеба Ғарбдан Киевнинг ғалабасига ишонишни сўради

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба шанба куни берган интервьюсида Украинанинг ғарбий ҳамкорларини мамлакат ғалабасига «қатъий ишонишга» чақирди.

Кулеба Ғарбнинг Украинага ёрдамини глобал хавфсизликка сармоя сифатида баҳолади.

Баёнот Украинада ҳарбий кадрлар етишмаслиги ва шу сабабли Украина ҳукумати яқинда сафарбарлик саъй-ҳаракатларини кучайтиришга ва янги сафарбарлик қонунини қабул қилишга қарор қилган бир пайтда янграмоқда.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги жабҳаларда ваҳима кучайиб бораётганини ва Россия учун ҳарбий амалиётни давом эттириши ва бу тенденцияни қўллаб-қувватлаши муҳимлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!