Тошкент аэропорти янги самолёт буксирларини фойдаланишга қабул қилди

Тошкент аэропорти янги самолёт буксирларини фойдаланишга қабул қилди

"Uzbekistan Airports" Тошкент аэропорти учун TLD Europe (Франция) компаниясидан тўртта янги ТМХ-150-15 аэродром буксирларини харид қилди. Айни пайтда пойтахт а'ропортида ушбу турдаги техникаларнинг умумий сони тўққиз донага етди.

А'родром буксири - бу ҳаво кемаларини шатакка олиб юриш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган юк машинаси. Хусусан, самолётлар мазкур транспорт воситаси ёрдамида учиш-қўниш йўлагига, туриш жойига, терминалга ёки техник хизмат кўрсатиш учун ангарга етказилади. Буксир ёрдамида самолётнинг перронда аниқ жойлашишини таъминлаш, авиация ёқилғисини тежаш ва двигателнинг ишлаш муддатини узайтириш, шунингдек, самолётларни аеропорт ичида ҳаракатлантиришда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, "Uzbekistan Airports" компанияси махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда. Жумладан, аеродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!